Линклар

Тожикистондаги ҳарбий амалиётда 42 киши ҳалок бўлди


Ҳарбий амалиётлар Тоғли Бадахшонда ўтказилмоқда.

Ҳарбий амалиётлар Тоғли Бадахшонда ўтказилмоқда.

Бугун Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида генерал Абдулло Назаров ўлимида гумонланганларни йўқ қилиш бўйича ўтказилган махсус амалиёт натижасида 30 нафар жанггари ва 12 нафар ҳукумат ҳарбийси ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, қуролли гуруҳнинг 40 нафар аъзоси, жумладан, саккиз нафар афғонистонлик қўлга олинган.

Тожикистон Миллий хавфсизлик хизматининг матбуот хизмати раҳбари Нозиржон Бўриевнинг айтишича, бу амалиёт давомида 100дан ортиқ ўқотар қуроллар мусодара қилинган.

Генерал Назаровни ўлдирганликда айбланган чегара заставаси бошлиғи Толиб Айёмбеков ҳукумат кучлари билан бўлган тўқнашувдан сўнг Афғонистонга қочиб ўтган.

Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Бадахшон вилоят бошқармаси бошлиғи Абдулло Назаров 21 июл оқшомида Ишкошим туманида ўлдириб кетилганди.
XS
SM
MD
LG