Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:22

Оффшор ҳудудларда Ўзбекистоннинг 23 миллиард пули бекитилган


Ўзбекистоннинг йилига бир миллиард долларлик пахта сотиши инобатга олинса¸ солиқдан яширилган 23 миллиард доллар мустақилликдан бери хорижга сотилган ўзбек пахтаси пулига қарийб тенгдир.

McKinsey молиявий консалтинг ширкатининг собиқ бош иқтисодчиси Жеймс Ҳенри томонидан Tax Justice Network гуруҳи учун ҳозирланган янги ҳисоботда шундай рақам келтирилади.

Дунëдаги оффшор ҳудудлар¸ ўз мамлакатида қонуний ëхуд ноқонуний топилган пулларни солиқдан бекитиш учун нақ жаннатнинг ўзи¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Wall Streetдаги йирик молиявий ташкилотлардан бирида ишлаëтган ўзбекистонлик иқтисодчи Фарҳод Иноғомбоев.

Ўзбекистонлик молиявий таҳлилчи билан оффшор ҳудудлар моҳияти ва уларда сақланаëтган Ўзбекистон бойликлари тўғрисидаги суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:06 0:00
Бевосита линк


Бугун оффшор ҳудудларда солиқ тўланмаган 21 триллиондан 32 триллионгача бўлган маблағ сақланмоқда. Бу эса¸ дунëнинг энг қудратли иқтисоди саналмиш АҚШ ялпи ички маҳсулотидан икки баравар кўпдир.

Ўзи йиллар давомида дунëнинг супербойлари ва бой ширкатларига молиявий маслаҳатчилик қилиб келган Жеймс Ҳенри бу рақамни Халқаро келишувлар банки¸ Халқаро валюта жамғармаси ва хусусий сектор таҳлилчиларидан йиғилган кўрсаткичлар асосида тўплаган.

Бу рақамлар эса¸ дунëнинг супер бадавлат шахслари¸ хусусан камбағал давлатлардаги миллий бойликларни ўзлаштириш ҳисобига бойиганларнинг бу пулларни халқаро молиявий тизимдаги оффшор деб аталмиш ëриқда бекитишга муваффақ бўлаëтганларидан бонг уради.

Дунëнинг иқтисоди тараққий қилган Катта Йигирмалиги раҳбарлари солиқ тизимларини шаффофлаштириш мақсадида оффшор ҳудудларни қайта кўриб чиқишга аҳд қилган бўлса-да¸ Жеймс Ҳенри оффшор ҳудудларнинг ҳамон манбаси шубҳали пулларни солиқдан олиб қочиш учун мислсиз имкон бўлиб қолаëтганини таъкидлайди. Бойларнинг ўз давлатларига тўламаëтган солиқлари миқдори эса¸ ҳисоботга кўра¸ йилига 189 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Кейинги 40 йил ичида оффшор ҳудудларга чиқарилаëтган солиққа тортилмаган пуллар ҳаракатини таҳлил қилган Жеймс Ҳенри¸ бу жараëннинг 90-йиллардан бошлаб янги даврга кирганини таъкидлайди.

Дунëнинг энг қудратли империяси СССР қулаб¸ унинг табиий заҳираларга бой давлатларида ялпи хусусийлаштириш жараëни бошлангач¸ оффшор ҳудудларга қуйилаëтган пуллар оқими янада кучайган.

Бунинг оқибатида¸ Россия¸ Қозоғистон ва Ўзбекистон каби нефт ва газга бой давлатларда солиқ тизимларидан бекитилган пуллар миқдори осмонга ўрлаган.
2012 йилга келиб¸ оффшор ҳудудларда сақланаëтган пуллар бўйича биринчиликни эгаллаб турган Хитойдан 1 триллион 189 миллиард доллар миқдорида пул солиқдан бекитилган бўлса¸ Россия бу борада 798 миллиард доллар билан иккинчиликка чиқди. Марказий Осиëда бу борада биринчиликни эгаллаган Қозоғистондан оффшор ҳудудларда 138 миллиард доллар пул бекитилган бўлса¸ кейинги 17 йил ичида Ўзбекистондан солиққа тортилмасдан¸ оффшорга чиқарилган пул миқдори 23 миллиард долларни ташкил этган.

Бу ҳисоботдаги рақамлар кейинги 30 йил давомида оффшор ҳудудларда дунëнинг ақл бовар қилмас бойлиги тўплангани ва солиқ тўланмаган бу триллион¸ миллиардларнинг бир ҳовуч супербойларнинг оффшор ҳисобларига жойланганини кўрсатади.

Жеймс Ҳенри ҳисоботида қайд этилишича¸ оффшор ҳудудларда дунëнинг турли давлатида яшовчи 10 миллион одам бойликлари жамланган. Айни пайтда¸ энг ками 21 триллион деб тахмин этилаëтган бу бойликнинг тенг ярми¸ 7 миллиард одам яшаëтган ер юзидаги атиги 92 минг одамга тегишлидир.

“Бугун оффшордаги ана шу улкан бойликлари қандай қилиб солиққа тортиш ëки бу пулни олиб чиққанларни уларни ўз бирламчи ватанига сармоя сифатида қайта киритишга рағбатлантириш механизмини топа олсак¸ бу солиқ тизимида адолат ўрнатилиши ва бугунги дунëнинг қатор жиддий муаммоларига ечим топилишига хизмат қилган бўларди”¸ дейди ҳисобот муаллифи Жеймс Ҳенри.
XS
SM
MD
LG