Линклар

logo-print
Афғонистон шимолида илмий лойиҳа устида ишлаётган АҚШ фуқароси ва унинг икки афғон ёрдамчиси қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди.

Воқеа Чорбанд водийсида содир этилгани хабар қилинди.

Афғонистондаги АҚШ элчихонаси маълумотига кўра, ҳалок бўлган америкалик йигит инженер-электрик бўлиб, қишлоқ ҳудудларидаги иқтисодий ривожлантириш лойиҳаси бўйича фаолият кўрсатаётган бўлган.

Толибон вакили Забуллоҳ Мужоҳид айни ҳужум учун маъсулиятни толиблар ўз зиммасига олишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG