Линклар

logo-print

Фарғонадаги Paynet тизими шаҳобчаларидан бири эгаси Озодликка боғланиб, ўз қўлига тушган мобил телефонлар тарихига қараб¸ шундай хулосага келганини айтади.

Яхшини яхши дейиш керак....

“Эркин микрофон” эшиттириши телефонларида қолдирилган Россия номерлардан бирини қайта терган эдик, телефонни бир аёл очди.

Унинг айтишича, ўғлининг Озодликка айтадиган бир муҳими гапи бор эдию лекин ўзи ҳозир уйда эмас.

Ўғли келиб қолар, деб аёлнинг ўзини гапга тутдик. Исми Зуҳрахон, ёши 50 да, Ўзгандан экан.

Ҳаётимиз жуда яхши, ишимиз бор, бутун оила бир жойда ишлаймиз, деди Зуҳра опа.

Озодлик: Россиянинг қаеридасизлар?

- Новокузнецк шаҳридамиз.

Озодлик: Россиядаги ҳаëтимиз ниҳоятда яхши деб чўзиб айтдингиз. Нимаси яхши?

- Тўғрисини айтиш керакда энди. Ëмон бўлса, ëмон деймиз, яхши бўлса, яхши деймиз. Энди мана шунинг орқасидан нон топиб еб юрибмиз. Ҳаëтимиз яхши. Ëтоқхона, ҳамма ëғи яхши.

Озодлик: Бировнинг қўлида ишлайсизларми ë ишхона ўзингларникими?

- Арендага олганмиз.

Озодлик: Нимани?

- Лепëшочний цехни алоҳида арендага олганмиз.

Озодлик: Неча киши ишлайди у ерда?

- Ўғлим, куëвим, қизим, келинимиз. Қизим кетди. Куëвим билан ўғлим бор.

Озодлик: Оилавий лепëшочник экансизларда-а?

- Ҳа.

Озодлик: Бир кунда неча нон ëпасизлар?

- 500та.

Озодлик: Ëпасизларми ëки пиширасизларми?

- Ëпамиз.

Озодлик: Тандирдами?

- Ҳа.

Озодлик: Неча қоп ун ишлатасизлар 500та нон учун?

- 2 ярим қоп.

Озодлик: Ким олади сизлар ëпган нонни?

- .....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



сарлавҳа


Аввалги эшиттиришларимиздан бирида Россияда ишлаётган бир ўзбекистонлик йигит Одноклассники ижтимоий тармоғининг доимий муштарийси эканлигини, бундай сайтларнинг фойдаси 90 фоиз бўлса, зарари 10 фоизгина, деб тушунишини айтган эди.

“Эркин микрофон” билан Фарғонадан боғланган бошқа бир йигит ўша фикрнинг мутлақ тескарисини айтди.

- Фарғона тумани марказида аптека, ëнида Пайнет, уяли телефон алоқаларига пул туширадиган шаҳобчам бор. Шу нарсага қараб тураман. Одамларнинг ишлатаëтганини, нарсасини кўриб туриб, бир неча одамлар келади, шуларнинг орасидан асосан аксарияти Одноклассники ëки Интернетдан тўғри йўлда фойдаланмайди. Айниқса¸ ўспирин қизлар соҳасида умуман, умуман. Бизнинг олдимизга келишади телефондаги Интернет настройкамизни тўғрилаб беринг¸ деб кунига 10-15 та қизлар. Шундай кирсангиз, районнинг содда қизлари Интернетини, Opera miniси бўлса, историялар шундай қолиб кетган бўлади. Историяни кўрсангиз, кечаси соат 11-12 ларда порнографик сайтларга кирганликлари. Аксари, 10 тадан 8 таси шунақа.

Озодлик: Қизларми? Порнографик сайтга кираяптими?

- Жудаям сероб.

Озодлик: Балки билмасдан кириб қолаëтгандир. Атайин кирмаëтгандир.

- Билмасдан ярим соат, бир соат кирмаса керак.

Озодлик: Сиз шахсан ўз кўзингиз билан кўрганингизни айтаяпсизми?

- ......

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG