Линклар

Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов Лондон-2012 олимпиадаси футбол турнирининг дастлабки турдаги марказий ўйинларидан бирига бош ҳакам этиб тайинланди.

Uff.uz сайти маълумотига кўра, 26 июль куни Тошкент вақти билан тунги соат 12:00 да бошланадиган Буюк Британия ва Сенегал жамоалари иштирокидаги ўйин Равшан Эрматовга топширилган.

Эрматовга ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради.

Ўйин "Манчестер Юнайтед" футбол клубига қарашли машҳур "Олд-Траффорд" стадионида бўлиб ўтади.

2010 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш беллашуви ҳам айнан Равшан Эрматовга топширилганди.
XS
SM
MD
LG