Линклар

Суриялик генерал Ассад режимидан қочганини тасдиқлади


Геренал Манаф Тласс

Геренал Манаф Тласс

Башар Ассаднинг яқин иттифоқдоши ҳисобланмиш Сурия республика гвардиясининг юқори лавозимли мулозими генерал Манаф Тласс ҳукумат режимидан қочганини расман тасдиқлади.

Сешанба куни Саудия Арабистонининг Ал-Арабия телеканалида қилган чиқишида генерал Тласс янги ва демократик давлат қуриш учун сурияликлар бирлашиши кераклигини таъкидлади.

Шу билан бирга Манаф Тласс Сурия армияси вакилларини ўзгача фикрлаган фуқароларга нисбатан уюштирилган “режим жиноятлари”ни фош қилишга чақирди.

Генерал Тласс Сурияда 17 ойдан бери давом этаётган тўқнашувлар сабаб Ассад режимидан қочган энг юқори лавозимли ҳарбийдир.

Айни дамда Башар Ассадга хайрихоҳ кучлар Алеппо ва Дамашқ шаҳарлари устидан тўлиқ назорат ўрнатишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG