Линклар

24 июл куни Ўзбекистон олимпиячилар делегациясининг асосий гуруҳи ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш учун Лондонга жўнаб кетди.

Олимпиада ўйинларида 54 нафар ўзбекистонлик спортчи 16 та спорт тури бўйича кураш олиб боради.

27 июлга белгиланган Олимпиаданинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини таниқли ўзбек боксчиси, икки карра Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионатининг совриндори Элшод Расулов кўтариб чиқади.

Тошкентда ўтган олимпиячиларни кузатиш маросимида Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ва Англиянинг Ўзбекистондаги элчиси қатнашгани айтилмоқда.

Бугун, 25 июл куни Лондондаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси байроғининг кўтарилишига бағишланган тадбир ўтказилади.
XS
SM
MD
LG