Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун расмий ташриф билан Косовога келди.

БМТ раҳбарининг Косовога ташрифи 2008 йилда мамлакат мустақиллиги эълон қилинганидан сўнг илк бор уюштирилмоқда.

Сешанба куни Приштина шаҳрида қилган чиқишида Бан Ки Мун шимолий Косоводаги муаммолар юзасидан этник албанлар ва серблар ўзаро мулоқот олиб бориши кераклигини таъкидлади.

Косово шимолидаги этник кўпчилик бўлган серблар этник албанлар ҳукуматининг кенгайишига қарши чиқиб, ўз ҳудудларига кириш йўлларини тўсиб қўйган.

Косово ташрифидан аввал БМТ Бош котиби Сербияда президент Томислав Николич билан учрашган эди.

Сербия ўз ҳудудининг ажралмас қисми эканини иддао қилаётган Косово ўлкаси устидан назоратни 1999 йилда НАТО учқичлари уюштирган ҳужум натижасида серблар ва этник албанлар ўртасидаги уруш тугаганидан кейин йўқотган.

Косово мустақиллиги қатор етакчи Ғарб давлатлари тарафидан тан олинган. Сербиянинг яқин ҳамкори Россия эса Косово мустақиллиги Сербия суверенитетининг бузилишидир, деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG