Линклар

Лондон Олимпиадасида хавфсизликка катта эътибор қаратилади


Буюк Британия ҳукумати Лондон Олимпиадасида хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча 1200 нафар ҳарбий жалб этилишини эълон қилди.

Олимпия ўйинларини ўтказишга масъул вазир Жереми Хант очилиш маросимига икки кун қолган йирик спорт тадбирида хавфсизлик масалаларига жиддий эътибор берилишини таъкидлади.

Шундай қилиб, Лондонда ўтадиган Олимпия ўйинларида хавфсизликни назорат қиладиган ҳарбийлар сони 18 200 га етди.

Ҳарбийлардан ташқари расман 27 июлда бошланадиган Олимпия ўйинларида яна 20 мингга яқин хавфсизлик ходимлари хизмат кўрсатишади.
XS
SM
MD
LG