Линклар

Сурия президенти Башар Ассад мамлакат Миллий хавфсизлик хизматига янги раҳбарларни тайинлади.

Президентнинг яқин иттифоқдоши ҳисобланмиш генерал Али Мамлук хавфсизлик хизматининг раҳбари этиб тайинланди. Генерал Мамлукнинг ўринбосари этиб Сурия ҳарбий разведкаси собиқ раҳбари Абдул Фаттоҳ-Қудсия тайинланди.

Эслатамиз, Сурия Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Ҳишам Бахтиёр 18 июл куни уюштирилган портлашда олган жароҳатлари туфайли вафот этган эди.

МХХнинг Дамашқдаги бош қароргоҳи олдида юз берган мазкур портлашда мамлакат Мудофаа вазири Дауд Ража ҳам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG