Линклар

Лондон-2012 Олимпиада ўйинларининг биринчи тадбири чоршанба куни – Олимпиаданинг очилиш маросимида иккин кун аввал ўтказилади.

Тадбир доирасида аёллар футболи бўйича беш учрашув бўлиб ўтади.

Уларда Буюк Британия-Янги Зенландия, Франция-АҚШ, Япония-Канада, Камерун-Бразилия ва Колумбия-Шимолий Корея жуфтликлари беллашади.

Эслатамиз, 26 июл куни ўтадиган эркаклар футболи бўйича очилиш ўйинларининг бирида ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов ҳакамлик қилади.

Унга қанотларда яна бир ўзбекистонлик ҳакам Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик ҳакам Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам беради.
XS
SM
MD
LG