Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:58

Бугун Лондонда ўзбек байроғи кўтарилади


Бугун Лондондаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилади.

Айни пайтда Ўзбекистон олимпиячилари делегациясининг асосий гуруҳи ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш учун Лондонга етиб келган.

Олимпиада ўйинларида 54 нафар ўзбекистонлик спортчи 16 та спорт тури бўйича кураш олиб боради.

Булар байдаркада эшкак эшиш, сузиш, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, трамполиндан сакраш, велоспорт, теннис, таэквондо, ўқ отиш, енгил ва оғир атлетика, бокс, дзюдо ва кураш каби спорт турларидир.


27 июлга белгиланган Олимпиаданинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини таниқли ўзбек боксчиси Элшод Расулов кўтариб чиқади.
XS
SM
MD
LG