Линклар

logo-print
“Тошкентни 2030 йилга қадар реконструкциялаш” ҳукумат дастури доирасида пойтахтнинг Оқтепа ва Фарҳод бозори оралиғидаги ҳудудида ҳусусий уйларни бузишга киришилган.

Чилонзор мавзейидаги эллик йиллар аввал қурилган уй эгаларига, шаҳарнинг ўша туманидаги кўпқаватли уйлардан квартиралар берилмоқда.

Тошкент шаҳрини реконструкция қилиш бош режасида транспорт тармоғини ривожлантириш кўзда тутилган.

Шу жиҳатдан Лутфий кўчаси бўйлаб бир томонлама йўл участкаси ёқасидаги бузилган турар жойлар ўрнига янги тўрт полосали йўл қопланади.

Бу ҳайдовчилар учун қулайлик яратиши айтилмоқда. Илгари ҳайдовчилар маҳаллалар ичидаги бузуқ йўллари бўйлаб бир чақирим наридан айланиб келишлари лозим эди.
XS
SM
MD
LG