Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:12

Тошкент-Ўш йўли таъмирлана бошланди


Қамчиқ довони.
Қамчиқ довони.

Тошкентни Ўш билан боғловчи магистрал йўлнинг Қамчиқ довонидаги қисми таъмирлана бошланди. Бу лойиҳа ижроси учун 211 миллион АҚШ доллари сарфланадиган бўлди.



Бу ҳақда Озодлик радиосига маълум қилган Республика Йўл жамғармаси мулозимига кўра¸ бу пулнинг 44 миллион долларини Ўзбекистон ҳукумати ажратади.

Ўзбекистон тарафи ажратган 44 миллионнинг 30 миллиони солиқ ва божхона имтиëзлари тарзида ҳисобланди.

14 миллионга яқин қисми эса¸ Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика Йўл жамғармасидан ажратилди.

Қолган 167 миллион долларни эса Осиë Тараққиëт банки қарз тарзида ажратади¸ деди исми айтилишини истамаган мулозим.

Суҳбатдошга кўра¸ Қамчиқ довонининг 116-километридан 190-километригача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари бошланган.

Йўлни реконструкция қилиш бўйича ушбу лойиҳанинг 2014 йили тугалланиши кутилмоқда.

2011 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ҳукумати Осиë Тараққиëт банки билан А-373 рақамли Тошкент-Ўш йўлини реконструкция қилиш юзасидан қарз келишувини имзолаган эди.

Бу келишувга кўра¸ Осиë Тараққиëт банки 130 миллион долларлик илк траншни лойиҳа режаси учун ўтказган.

Ўзбек миллий автомагистрали - устивор лойиҳа

"Ўзбек миллий автомагистрали" дастури ҳукумат тарафидан 2012 йилда қабул қилинди. 2005 йилда эса¸ ички йўлларни яхшилаш ҳақида президент қарори қабул қилинган эди.

“Ўзавтойўл” давлат ширкати етакчи мутахассиси Шоҳрух Ҳакимовга кўра¸ Осиë молия тизимлари ажратадиган сармоя катта магистрал йўлларга сарфланади.

“Ўзавтойўл” мулозими "2011-2015 йилларда инфратузилма, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган "Ўзбек миллий автомагистрали" лойиҳаси ҳақида маълумот берди.

Бу маълумотга кўра¸ магистрал йўлларнинг 2306 километри, шу жумладан 1410 километрлик қисми қурилади ва реконструкция килинади, 896 километрлик қисмининг қоплама ва геометрик ўлчамлари 10 тонналик оғирлик-меъёрий бирликдан 13 тонналик оғирлик бирлигига ўтказилади.

"Ўзбекистондаги йўл қурилиши учун хориждан келтириладиган асбоб-ускуна ва техник жиҳозларга бож тўлови 2016 йилнинг 1 январига қадар бекор қилинган"¸ дейди Ҳакимов.
XS
SM
MD
LG