Линклар

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор минтақага сафар қилмоқда.

Кеча у Тожикистонда Душанбе расмийлари билан музокара ўтказди.

Бу Флор хонимнинг янги мансабда Марказий Осиёга биринчи ташрифидир.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Патриция Флор эртага Тошкентга ташриф буюради.

У Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.

Флор хоним 1 июл куни ЕИнинг Марказий Осиёдаги вакили сифатида француз Пьер Морел ўрнини эгаллаган эди.
XS
SM
MD
LG