Линклар

logo-print

Суриянинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси Абдул Латиф ал-Даббаҳ мухолифта томонига ўтган.

Суриянинг Қибрисдаги муваққат ишлари вакили бўлган унинг рафиқаси Ламия ал-Ҳаририй ҳам Ассад ҳукуматидан юз ўгирган.

Бу ҳақда Башар ал-Ассад режимига мухолиф Сурия миллий кенгаши маълум қилди.

Абдул Латиф ал-Даббаҳ Сурияда аксил-ҳукумат намойишлар ўтган йил март ойида бошланганидан бери мухолифат томонига ўтган учинчи юқори мартабали дипломатдир.

Ҳозир дипломат оиласи билан Қатарда экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG