Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:26

Каримов олтин медал соҳибига 150 минг доллар ваъда қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қарорига кўра, Лондон олимпиадасида иштирок этаётган 54 спортчидан кимки олтин медални қўлга киритса, 150 минг АҚШ доллар миқдорида мукофот пули олади.

Президент Ислом Каримов Лондондаги Олимпиада ўйинлари совриндорлари ва иштирокчиларини мукофотлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

Айни қарорда кумуш ва бронза медали совриндорларига ҳам президент тарафидан пул мукофотлари берилиши айтилган.

Жумладан, кумуш медал соҳибига 75 минг, бронза медалга эга бўлган спортчига 50 минг доллар ваъда қилинмоқда.

Ўзбкистонни Олимпиадада 16 та спорт тури бўйича жами 54 та спортчи тақдим этади.

Ўзбекистон дзюдо, бокс, эркин кураш ва каноэда эшкак эшиш бўйича спорт турларида камида 4 та медалга умид қилмоқда.

Ўзбек спортчилари яна сузиш, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, трамполиндан сакраш, велоспорт, теннис, таэквондо, ўқ отиш, енгил ва оғир атлетика каби спорт турлари бўйича қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилги Пекиндаги Олимпиада пайти Ўзбекистон президенти олтин медал учун 100 минг доллар, кумуш медал учун 50 минг доллар ва бронза медали учун 25 минг доллар берган эди.

25 июл куни Лондондаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилади.

Айни пайтда Ўзбекистон олимпиячилари делегациясининг асосий гуруҳи ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш учун Лондонга етиб келган.

27 июлга белгиланган Олимпиаданинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини таниқли ўзбек боксчиси Элшод Расулов кўтариб чиқади.

Лондон-2012 Олимпиада ўйинларининг биринчи тадбири чоршанба куни – Олимпиаданинг очилиш маросимида иккин кун аввал ўтказилади.

Тадбир доирасида аёллар футболи бўйича беш учрашув бўлиб ўтади.

Уларда Буюк Британия-Янги Зенландия, Франция-АҚШ, Япония-Канада, Камерун-Бразилия ва Колумбия-Шимолий Корея жуфтликлари беллашади.

26 июл куни ўтадиган эркаклар футболи бўйича очилиш ўйинларининг бирида ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов ҳакамлик қилади.

Унга қанотларда яна бир ўзбекистонлик ҳакам Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик ҳакам Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам беради.
XS
SM
MD
LG