Линклар

26 июлдан 29 июлгача Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида меҳр-мурувват ифторликлари ўтказилади.

Ифторликлар “Меҳр нури” жамоат жамғармаси ҳамда “Ўзбекистоннинг ижтимоий масъул фуқаролари форуми” ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Ифторлик доирасида хашарлар ўтказилиб, тарихий обидалар атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилади ва кам таъминланган оилаларга ёрдамлар кўрсатилади.

Ифторлик тадбирлари “Мехр нури” жамғармаси томонидан 2005 йилдан бери ўтказиб келинади.
XS
SM
MD
LG