Линклар

logo-print
Қирғизистондаги Қумтор олтин кони ишчиларининг оммавий заҳарланиши юзасидан йиғилган маълумотлар прокуратурага жиноят иши очиш учун жўнатилди.

Бу ҳақда маълумот берган Қирғизистон бош санитар врачи Тўлўн Исақовнинг айтишича, 20 июл куни Қумтор олтин конидаги тиббиёт марказига заҳарланиш аломатлари билан 230 одам мурожаат қилган. Улардан 142 нафари касалхонага ётқизилган.

Расмийнинг билдиришича олтин кони ишчиларининг оммавий тарзда заҳарланишига ширкат ошхонасида санитария меъёрларига амал қилинмагани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG