Линклар

logo-print
Freedom House халқаро ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини матбуот эркинлигини таъминлашга чақиради.

Бу ҳақда чоршанба куни Алматига борган Freedom House халқаро ташкилоти раҳбари Дэвид Крамер журналистлар билан учрашуви чоғида билдирди. Унинг айтишича, Қозғоғистон ЕХҲТга аъзо бўлган давлатлар орасида ахборот эркинлиги тўғрисида қонун қабул қилинмаган бармоқ билан санарли мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда. Дэвид Крамер тадқиқотлар Қозоғистонда матбуот эркин эмаслигини кўрсатганини таъкидлади.

Халқаро ташкилот раҳбари Остона расмийлари билан учрашуви чоғида ўтган йилнинг декабрида содир бўлган қонли Жанўзен воқеаларини холис тергов қилишга чақиришини ҳам айтиб ўтди.
XS
SM
MD
LG