Линклар

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Митт Ромни хорижий сафарларини бошлади. Биринчи бўлиб у Буюк Британияга ташриф буюрди.

Митт Ромни уч кун мобайнида Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ва бошқа сиёсатчилар билан учрашмоқчи. Шунингдек, у Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Шанба куни Ромни Исроилга боради. Бу ерда у Исроил раҳбарияти билан учрашади ва ташқи сиёсат масалалари бўйича нутқ сўзлайди. Душанба куни АҚШ президентлигига номзод Полшага боришни режалаштирган.

Кузатувчиларга кўра, хориж сафаридан мақсад Митт Ромнига халқаро миқёсдаги сиёсатчи ўлароқ диққат қаратилишини таъминлашдир. АҚШда президентлик сайлови 6 ноябр куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG