Линклар

Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида отлиқ милиция отрядлари ташкил этилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистондаги отлиқ милиция отрядлари Андижон ва Наманган вилоятларида ташкил этилади. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, бундан мақсад жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини ошириш ҳамда оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида хавфсизлик таъминланишини кучайтиришдир.

Отлиқ милиция отрядларининг айнан Андижон ва Наманган вилоятларида ташкил этилишига қандай омиллар сабаб бўлгани расмий малумотларда очиқ айтилмаган.
XS
SM
MD
LG