Линклар

ЕИ махсус вакили Ўзбекистон расмийлари билан музокара ўтказади


ЕИнинг МО бўйича махсус вакили Патриция Флор.

ЕИнинг МО бўйича махсус вакили Патриция Флор.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор минтақа илк сафари доирасида 26 июл куни Ўзбекистонга ташриф буюради.

Тошкентдаги музокаралар чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни икки томонлама ва минтақалараро форматларда ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонга ташрифидан олдин Флор хоним 25 июл куни Душанбеда Тожикистон расмийлари билан музокара ўтказди.

Йигирма йиллик дипломатик тажрибага эга Патриция Флор жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили сифатида ўз фаолиятини бошлади.
XS
SM
MD
LG