Линклар

logo-print

Ўзбекистон раҳбари Ҳиндистон янги президентини табриклади


Ҳиндистоннинг янги президенти П.Мукержи.

Ҳиндистоннинг янги президенти П.Мукержи.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Кумар Мукержини Ҳиндистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан унга табрик йўллади.

Буни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳиндистоннинг иқтидордаги Миллий конгресс партияси раиси ва собиқ Молия вазири 76 ёшдаги Пранаб Мукержи 22 июл куни мамлакатга янги президент этиб сайланди.

Мукержи Ҳиндистон тарихида биринчи аёл президент бўлган Пратибха Патилнинг ўрнини эгаллади.

Патилнинг беш йиллик президентлик муддати 25 июл куни тугаган эди.
XS
SM
MD
LG