Линклар

Сурия расмийларининг хорижга қочиши давом этмоқда


Сурия мухолифати жангчиси, Алеппо ш., 2012 йил 25 июл.

Сурия мухолифати жангчиси, Алеппо ш., 2012 йил 25 июл.

АҚШ Суриянинг икки элчиси хорижга қочганини тасдиқлади.

Суриянинг Бирлашган Араб aмирликлари ва Қибрисдаги элчилари бўлган эр-хотин Абдул Латиф ал-Даббағ ва Ламиа Ҳаририй Қатарга қочиб кетган.

Оқ Уй матбуот котиби Жей Карней юқори лавозимли расмийларнинг қочиши президент Башар aл-Ассад режими саноқли кунларда қулашига ишора эканини айтди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Уммондаги Сурия элчихонасининг ҳарбий атташеси ҳам қочган.

Айни пайтда, пойтахт Дамашқ ва Алеппо шаҳрида ҳукумат кучлари билан исёнчи гуруҳлар ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG