Линклар

Афғонистонда давлатга қарашли “Pashtany” банкининг собиқ раиси Ҳаятуллоҳ Даяний хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганлик айби билан 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Даяний 2006–2008 йилларда 26 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ ўғирланишига алоқадорликда айбдор деб топилди.

Афғонистон расмийларига кўра, коррупцияда айбланган яна 15 нафар шахсга беш йилдан саккиз йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазолари белгиланган.

Хабарларга кўра, Шаҳар тараққиёти вазирлигининг собиқ расмийлари ҳам давлат маблағини ўзлаштирганлик айби бўйича жазога тортилган.

Дунё давлатларидаги коррупция даражасини ўрганиш билан шуғулланувчи Transparency International ташкилоти ҳисоботида, Афғонистон ўтган йил дунёдаги коррупция чуқур илдиз ортган иккинчи давлат деб топилди.
XS
SM
MD
LG