Линклар

logo-print

БМТ раҳбари Сребренница қурбонлари хотирасини ёд этди


БМТ Бош котиби Б.К.Мун Сребренницанинг “Поточари” қабристонида, 2012 йил 26 июл.

БМТ Бош котиби Б.К.Мун Сребренницанинг “Поточари” қабристонида, 2012 йил 26 июл.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Босния-Ҳерцоговинанинг Сребренница шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидан кейин содир этилган энг мудҳиш қатлиом қурбонлари хотираси учун ўрнатилган ёдгорлик девори пойига гулчамбар қўйди.

“Поточари” қабристонидаги деворга 1995 йил июл ойида Серебриницада серблар томонидан ўлдирилган 8000 нафар мусулмон эркак ва ўсмирнинг исмлари ёзилган.

Ҳолландия етакчилигидаги тинчликпарвар кучлар бўлишига қарамай, серб ҳарбийлари қатлиом содир этган.

Бан Ки Мун қатлиом олдини олиш учун халқаро ҳамжамият кўпроқ чора кўрмаганини тан олди:

- Сребренница ҳозирги замон тарихининг энг қора саҳифаларидан биридир. БМТ ўз мажбуриятини бажара олмади. Халқаро ҳамжамият геноциднинг олдини ололмади, дея баёнот берди БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.
XS
SM
MD
LG