Линклар

Тожикистонда YouTube тўсиб қўйилди


Ҳозирча ташқи дунëдан узилганича қолаëтган Хоруғдаги асл вазият жамоатчиликка қоронғу.

Ҳозирча ташқи дунëдан узилганича қолаëтган Хоруғдаги асл вазият жамоатчиликка қоронғу.

YouTube тўсилишига Тожикистон қуролли кучларининг Хоруққа киритилишига қарши маҳаллий аҳоли норозилиги тасвирланган видео роликлар қўйилгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.


“Азия-Плюс” Интернет нашри хабарига кўра, Тожикистондаги Интернет провайдерларидан бирига мамлакат Алоқа хизматидан оғзаки тарзда YouTube порталига тўсиқ қўйилиши тўғрисида буйруқ келган.

“Бунга 23 июл куни YouTube да Хоруғ аҳолиси митингидан олинган ёзувлар пайдо бўлгани сабаб бўлган”, деб ёзади “Азия-Плюс”. Маълум бўлишича, 23 июл куни маҳаллийлар Тоғли-Бадахшон минтақасига қўшимча ҳарбий кучларнинг киритилишига қарши чиққан шаҳар марказига йиғилган.




Олдинроқ Тожикистон мухолифатчиларига қарашли экани айтилаётган www.vatandor.ucoz.ru ва www.news.tj сайтларига тўсиқ қўйилгани хабар қилинган эди.

Кузатувчилар¸ бу сайтлар тўсилишининг ҳам Бадахшон воқеалари билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Ҳозирда Хоруғ шаҳри билан ҳар қандай алоқа узилгани, президент Имомали Раҳмон минтақадаги ҳарбий амалиëтларни тўхтатиш тўғрисида буйруқ берганига қарамасдан¸ шаҳарнинг ҳамон қамалда қолаётгани хабар қилинмоқда.

Тожикистон Алоқа вазири Бег Зуҳуров Душанбеда журналистлар билан учрашувда Хоруғ билан алоқанинг йўқлигини “махсус амалиёт давомида алоқа кабелига ўқ теккан”и билан изоҳлади.

Айни пайтда ҳукумат ва жанггари гуруҳлар ўртасида музокара бошлангани айтилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG