Линклар

Исёнчилар Алеппони олганини даъво қилмоқда


Дамашқнинг Ал-Қадам тумани, 2012 йил 25 июл.

Дамашқнинг Ал-Қадам тумани, 2012 йил 25 июл.

Сурия пойтахти Дамашқ ва Алеппо шаҳрида ҳукумат кучлари билан исёнчи гуруҳлар ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Олти кунлик тўқнашувлардан сўнг 26 июл куни исёнчи гуруҳлар Алеппонинг ярмини ўз назоратига олганини иддао қилди.

Хабарларга кўра, ҳукумат учқичлари исёнчи гуруҳларга ёрдам етиб келиши олдини олиш учун Алеппо атрофидаги ҳудудларни бомбардимон қилмоқда.

Дамашқ ҳукумати исёнчи кучлар босиб олгани айтилаётган Алеппо шаҳрига аскарлар ва танклардан иборат қўшимча куч жўнатди.

Хабарларга кўра, ҳукумат кучлари Алеппо ва унга туташ ҳудудларни тўплар, минoмёт ва вертолётлардан ўққа тутмоқда.
XS
SM
MD
LG