Линклар

Ўзбекистон раҳбари ЕИ махсус вакилини қабул қилди


ЕИнинг МО бўйича махсус вакили Патриция Флор.

ЕИнинг МО бўйича махсус вакили Патриция Флор.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор минтақа илк сафари доирасида 26 июл куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Шу куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ЕИ вакилини қабул қилди.

Ундан олдин Ташқи ишлар вазирлиги ЕИ вакилининг Тошкентдаги музокаралари чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни икки томонлама ва минтақалараро форматларда ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилиши кутилаётганини маълум қилганди.

Ўзбекистонга ташрифидан олдин Флор хоним 25 июл куни Душанбеда Тожикистон ва 26 июл куни Бишкекда Қирғизистон расмийлари билан музокара ўтказди.
XS
SM
MD
LG