Линклар

logo-print
Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси 2012 йилнинг 1 августидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган энг кам иш ҳақи миқдорлари белгиланганини билдирди.

Эълон қилинган жадвалга биноан 1 августдан иш ҳақининг энг кам миқдори ойига 72 355 сўмни, ёшга доир пенсия 141 520 сўмни, болаликдан ногиронларга нафақалар 141 520 сўмни, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар 86 835 сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон президенти 2012 йил 5 июлда 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, стипендияларни ўртача 1,15 баробарга ошириш назарда тутилган фармонни имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG