Линклар

logo-print
Бугун Лондонда ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади. Олимпиадада Марказий Осиёдан 200 дан зиёд спортчи қатнашади.

Марказий Осиё янгиликлари агентлигининг хабар беришича, марказий осиёлик спортчиларнинг 142 нафари эркак ва 77 нафари аёл кишидир.

Ўзбекистон жамоаси спортчилар сони бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон байроғи остида 16 та спорт тури бўйича 54 та спортчи қатнашади.

Энг кўп спортчи Қозоғистондан қатнашади. Қозоғистон терма жамоасини 25 та спорт тури бўйича 115 нафар спортчи тақдим этади, дея хабар беради Марказий Осиё янгиликлари агентлиги.

Олимпиадада Тожикистондан 16, Қирғизистондан 14 ва Турманистондан 10 та спортчи иштирок этади.
XS
SM
MD
LG