Линклар

logo-print
Ўшда ОИТВ/ОИТС касалига чалинган болалар мактабга қабул қилинмаяпти. Бу ҳақда Озодлик радиоси қирғиз хизматига бемор болаларнинг ота-оналари маълум қилди.

Уларнинг айтишларича, Ўшдаги мактаблар раҳбарлари “Бўш ўрин йўқ”, деган баҳона билан ОИТВ/ОИТСга чалинган болалар ва уларнинг қариндошларини мактабга олишдан бош тортишмоқда. Айни пайтда мазкур ҳолат шаҳар таълим бошқармаси томонидан ўрганилаяпти.

Расмий маълумотга кўра, Ўш вилоятида ОИТВ/ОИТСга чалинган 300 нафар бола бор. Жорий йилда улардан 100 нафари мактабга бориши керак.
XS
SM
MD
LG