Линклар

logo-print
Санкт-Петербург шаҳрида полиция ва ОМОН махсус кучлари Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида муштлашув чиқиши олдини олди.

Полициянинг билдиришича, пайшанба куни кеч соат 21:30да бир-бирига қарама-қарши кайфиятда бўлган ўттизга яқин Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароси Калининский туманидаги мева базаси олдига тўпланган.

Туман полицияси ва ОМОН кучлари томонидан кўрилган тезкор ҳаракат натижасида жамоат тартибининг бузилишига йўл қўйилмаган.

Тадбир давомида олти ўзбекистонлик, уч тожикистонлик ва бир нафар Қирғизистон фуқароси полиция томонидан қўлга олинган.

Тожик ва ўзбеклар ўртасидаги зиддиятга нима сабаб бўлгани хабарда билдирилмаган.
XS
SM
MD
LG