Линклар

logo-print

Оммавий қотилликда айбланаëтган чегарачи руҳан соғлом деб топилди


Қозоғистонлик собиқ чегарачи Владислав Челах.

Қозоғистонлик собиқ чегарачи Владислав Челах.

Жорий йил 30 май куни Қозоғистон-Хитой чегарасидаги олис ўрмон чегара постида 14 нафар чегарачи ва бир ўрмончини ўлдирганликда айбланаëтган қозоғистонлик чегарачи Владислав Челах шифокорлар томонидан руҳан соғлом деб топилди.

Челахнинг адвокати шифокорлар душанба куни ўтказган тиббий текширув натижаларини жума куни эълон қилди.

Челах телевидениега интервю берган пайтида “Арқанкерген” чегара масканида 15 кишини ўлдиргани ҳақидаги аввалги иқрорини шу ҳафтада инкор қилган эди.

Айни пайтда, 27 июл куни чегарачилар ўлдирилган заставада қурбон бўлганлар хотираси учун ўрнатилган ёдгорлик тошининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ўлдирилган чегарачиларнинг яқинлари ҳам иштирок этди.
XS
SM
MD
LG