Линклар

logo-print
Суриянинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Алеппода исёнчилар ва маҳаллий аҳоли ҳукумат кучларига қарши кенг кўламли ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўрмоқда.

Сўнгги кунларда рўй берган тўқнашувлардан кейин исёнчи гуруҳлар шаҳарнинг қарийб ярмини ўз назоратига олганини иддао қилди.

Ҳукумат армияси учқичлари исёнчи гуруҳларга ёрдам етиб келишига йўл қўймаслик учун Алеппо атрофидаги ҳудудларни бомбардимон қилмоқда.

Хабарларга кўра¸ Дамашқ ҳукумати Алеппога аскарлар ва танклардан иборат катта куч жўнатган.

Мухолифатчиларнинг Озод Сурия Армияси матбуот вакилига кўра, ҳукумат армиясининг кўп сонли ҳарбий техникаси Алеппога етиб келган.

Айни пайтда, Озод Сурия Армияси вакили “энг йирик жангда иштирок этиш учун” партизанларга ҳам мадад кучлари етиб келганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG