Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:17

Ўчган машинанинг тепага юришида ғайриоддийлик йўқ


Дунëнинг қатор ҳудудлари¸ хусусан¸ Ўзбекистон тоғларида ҳам мотори ўчирилган машинанинг тепаликка чиқадиган йўлда пастга эмас¸ тепага ҳаракатланиши¸ сувнинг ҳам пастга эмас¸ тепага оқиши каби ҳодисалар кузатилади. Буни кўрганлар¸ ҳодисани ғайритабиий дея эътироф этадилар. Аммо...

Россиянинг "Мир" телеканали Ўзбекистоннинг Сурхондарë вилояти Бойсун туманида кузатиладиган бир ҳодисага эътибор қаратди.



Видеоëзувдаги тасвирда мотори ўчирилган Нексия машинасининг ҳайдовчисиз тепага¸ тоққа қараб чиқиб кетаëтгани акс этади ва маҳаллий аҳоли буни ғайриоддий¸ қандайдир илоҳий ҳодиса сифатида талқин этади.

Худди шундай¸ айни машина тепага ўрлаëтгандек кўринган ерда тупроққа тўкилган сув ҳам¸ пастга эмас¸ тепага оққани акс этади.

Бу тасвирни намойиш этган Россия телеканали¸ оддий аҳоли кўзида ўта ғайритабиий бўлиб кўринадиган бу ҳодисада¸ аслида физика қонунлари¸ аниқроғи Нъютоннинг ҳаракат тенгламаларига зид ҳодиса йўқлигини таъкидлайди.

Озодлик билан суҳбатда ўзбекистонлик физик олим Комрон Алиев ҳам¸ бу ҳодисанинг оддий кўзга қанчалик ғайритабиий кўринмасин¸ аслида мутлақ физика қонунлари доирасида эканини айтади.

Ўчирилган машинанинг тепаликка ўрлаëтгани¸ ëхуд сувнинг тоғдан пастга эмас¸ тепага оқаëтгани каби ҳодисалар сирини физик олим билан ўтказилган суҳбатни тинглаб¸ ўрганишингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:45 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG