Линклар

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда мавжуд бўлган ноёб, қимматли ва нодир нашрларни сақлаб қолиш ҳамда улар фондини кўпайтиришга 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича 800 минг АҚШ доллар) ажратиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ҳужжатда тарихий, илмий, бадиий ва маданий қимматга эга бўлган адабий ва санъат асарлари, қўлёзмалар ҳамда график ҳужжатларни босқичма-босқич электрон форматга ўтказиш назарда тутилган.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзархив агентлиги, Фанлар академияси ходимларига бу ишларни амалга оширишда жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари ва Маҳалла жамғармаси ёрдам беради.

12news.uz нашри хабарига кўра, ҳукумат қарорида ноёб асарлар сонини аҳолидан сотиб олиш ҳисобига кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш ҳам назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG