Линклар

Татаристон суди ўзбекистонлик маҳбус сўровини рад этди


Татаристонда ҳибсда сақланаётган Ўзбекистон фуқароси Абдунозим Отабоев.

Татаристонда ҳибсда сақланаётган Ўзбекистон фуқароси Абдунозим Отабоев.

Татаристон Олий суди Республика муфтийсига уюштирилган ҳужум ва муфтий ўринбосарининг ўлдирилишига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Абдунозим Отабоев адвокатларининг аввалги суд ҳукми юзасидан шикоят аризасини рад қилди.

21 июл куни Қозон шаҳрининг Вахитов туман суди Татаристон муфтийси Илдус Файзов ва унинг ўринбосари Валиулла Якуповга 19 июл куни уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган Абдунозим Отабоевни 20 сентябргача ҳибсда сақлаш ҳақида қарор чиқарган эди.

Тергов ҳужжатларига кўра, Абдунозим Отабоев портлаш рўй бергунига қадар муфтийнинг машинаси ортидан юрган, портлашдан сўнг воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Туман судида Отабоев жиноятга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаб, ҳибсга олинганидан норози эканини айтган.

Маҳкамада Ўзбекистон фуқароси Татаристон муфтийси Файзов ва унинг ўринбосари Якупов билан таниш бўлмаганини айтган.
XS
SM
MD
LG