Линклар

Афғонистонга жойлаштирилган НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари сўнгги уч ойда исёнчилар уюштирган ҳужумлар сони ўтган йил шу даврига нисбатан 11 фоизга кўпайганини билдирди.

Халқаро кучлар эълон қилган маълумотларга кўра, июн ойида Афғонистон бўйлаб сўнгги икки йил мобайнида энг кўп - 3000 дан зиёд ҳужум амалга оширилган.

Героин тайёрлашда асосий хом-ашё бўлган кўкнори ҳосилини йиғиш мавсуми бу йил қисқароқ бўлгани жанггариларни одатдаги баҳорги ҳужумларни эртароқ бошлашга мажбур қилган.

Халқаро кучларга кўра, Афғонистон кучлари хавфсизликни таъминлаш ишларига кўпроқ жалб этилаётгани сабабли улар орасида талафотлар сони кўпайган.
XS
SM
MD
LG