Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:29

Ўзбекистонликлар ойлик ошганидан нега хурсанд эмас?


Ойлик ошган сайин¸ сўмнинг қадри тушиб бормоқда¸ дейди ҳам иқтисодчи¸ ҳам оддий ўзбекистонликлар.
Ойлик ошган сайин¸ сўмнинг қадри тушиб бормоқда¸ дейди ҳам иқтисодчи¸ ҳам оддий ўзбекистонликлар.

2012 йилнинг 1 августидан мамлакатдаги энг кам иш ҳақи ва нафақалар миқдори 15 фоизга ошади. Ҳукумат томонидан халқ турмуш фаровонлиги ошиб бораëтгани белгиси сифатида талқин этилаëтган бу ошиш¸ аксар ўзбекистонликлар уйқусини учириб юборди.

"Қурултой" дастурида муҳокама қилиш учун мавзу излаб Тошкент билан боғландик.

Тошкентда яшаб ишлайдиган дўстимизга кўра¸ айни пайтда аҳолини икки масала чандон ташвишга солмоқда.

Биринчи масала¸ МТС синдирилиб¸ миллонлаб ўзбекистонликнинг алоқа воситасидан маҳрум бўлгани. Иккинчи масала эса¸ 1 августдан энг кам иш ҳақининг ошиши билан боғлиқ муаммолар занжири.

Ана шу иккинчи масала бошимизни оғритмоқда¸ дейди аксар ўзбекистонлик фикрини жамлаб гапирганинини писанда қилган дўстимиз.

Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси 2012 йилнинг 1 августидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган энг кам иш ҳақи миқдори ва нафақа миқдори ўзгартирилганини эълон қилди.

Янги жадвалга биноан 1 августдан иш ҳақининг энг кам миқдори ойига 72 355 сўмни, ёшга доир пенсия 141 520 сўмни, болаликдан ногиронларга нафақалар 141 520 сўмни, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар 86 835 сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон президенти 2012 йил 5 июлда 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, стипендияларни ўртача 1,15 баробарга ошириш назарда тутилган фармонни имзолаган эди.

Бир қараганда бу йиллардан бери кузатилаëтган ҳолат.

Аммо бу ошишдан биз суҳбатлашган пенсионер ҳам¸ тадбиркор ҳам бюджетдан ойлик оладиган ўқитувчи ҳам хурсанд эмаслигини билдирди.

"Қурултой" эшиттиришида иштирок этган Ўзбекистон молия тизимларида узоқ вақт ишлаган Саодат Нишонова ва ўзбекистонлик иқтисодчи Миркомил Тошкандий¸ ўзбекистонликларнинг ойлик ошганидан нега хурсанд эмаслигини изоҳлашга уринди.

"Қурултой" мобайнида Озодлик боғланган Қўқон¸Тошкент ва самарқандлик тадбиркорлар “минималка”нинг ошиши нима учун улар уйқусини қочириши боисини айтишди.

Теплицалар қуриш билан шуғулланадиган тадбиркор Асрорхўжа ака эса¸ бу ошишларнинг бизнес руҳига зид эканини таъкидлади.

"Қурултой"ни тўла тарзда бу ерда тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:58 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG