Линклар

Лондон Олимпиадасининг янги рекордлари ҳали қайд қилинмай турибоқ¸ асли ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина¸ олимпиада тарихида ўзига хос рекорд ўрнатиб улгурди. Одатда 20 ëшнинг нари-берисида профессионал мусобақалардан чиқиб кетиладиган бадиий гимнастика соҳасида Оксана бугун олтинчи бор олимпиада беллашувларида қатнашмоқда.


Лондонда рекордлар мавсуми бошланди

Тошкент вақти жумадан шанбага ўтар кечаси тунги соат бирда XXX Ëзги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланади.

Лондон стадионида бевосита 80 минг томошабин¸ дунë телеканаллари воситасида эса¸ миллиардлаб одам томоша қилиши кутилаëтган бу улкан байрам ëзги спорт соҳасида янги рекордлар қўйилишига замин бўлади.

16 кун давомида дунë спорт ишқибозлари 204 давлатдан келган 10 мингдан ошиқ спортчининг 36 турдаги мусобақаларда инсон жисмоний ва руҳий имконлари сарҳадини янада кенгайтиришига гувоҳ бўладилар.

Ҳар тўрт йилда бўладиган Ëзги Олимпиада ўйинлари¸ инсоният тарихидаги энг йирик ва энг қиммат спорт мусобақасидир.

Жума куни Лондон ҳокими Борис Жонсон¸ Британия пойтахтининг бу улкан мусобақа бошланишига ҳар жиҳатдан ҳозир эканини эълон қилди:

- Бугун биз Олимпиада ўйинлари тарихида унга мезбонлик қилган шаҳарларнинг баридан кўра кўпроқ тайëрмиз ва бундан фахрланамиз. Албатта¸ ўз-ўзимизга маҳлиë бўлиш фикридан йироқмиз. Шундай бўлса-да¸ биз бугун Лондоннинг Олимпиада ўйинлари ўтказилиши учун жуда-жуда яхши жой эканини яширмаймиз¸ деди Лондон мэри 27 июл куни.

Оксана - Лондон мўъжизаларининг мўъжизаси

XXX Лондон Олимпиадасининг расмий очилиш маросими бошланмай туриб¸ спортчилар ўзаро мусобақаларни бошлаб юборди. Пайшанба куни баскетбол ва футбол бўйича миллий жамоалар беллашувининг биринчи босқичига старт берилди. Британия-Сенегал матчига ўзбекистонлик Равшан Ирматов ҳакамлик қилди.

XXX Ëзги Олимпиада ўйинларининг рекордчи ва медал соҳиблари номлари аниқланмай турибоқ¸ спорт ишқибозлари ва мутахассислар орасида шов-шувга сабаб бўлаëтганлардан бири – асли ўзбекистонлик¸ бугунда Германия байроғи остида Лондон мусобақаларида қатнашаëтган Оксана Чусовитинадир.

Бадиий гимнастика мезонларидан келиб чиқилса¸ Оксана катта спортни аллақачон тарк этган бўлиши керак эди. Нари борса¸ бугун у беллашув учун саҳнга чиқаëтган спортчилар эмас¸ улар мураббийлари ўтирадиган жойда бўлиши мумкин эди.

Аммо ўз спорт каръерасини совет Ўзбекистонида бошлаган Оксана¸ бутун дунëни ҳайратда қолдириб¸ бугун олтинчи бор Олимпиада мусобақаларида иштирок этмоқда. Бу эса¸ шу пайтга қадар гимнастика тарихида мисли кўрилмаган ҳодиса¸ Гиннес рекордлар китобига киришга лойиқ феномен.

Оксана сири сирлигича қолишини истамоқда

Пайшанба куни 37 яшар Оксана 12 яшар ўғли Алишер билан немис олимпиадачилари сафида Лондонга келди. Уни бевосита билганлар¸ асли тошкентлик бу аëлнинг¸ ўзидан 20 йилга ëшроқ жамоадошларидан-да кўпроқ¸ жиддий мусобақаларга ҳозирлигига қойил қолаëтганларини яширмайдилар.

Оксананинг бадиий гимнастика бўйича немис жамоасида мусобақаларда қатанашадиганларнинг ўртача ëши 18 атрофида. Аммо ëш одатда муаммога айланадиган спортнинг бу соҳасида¸ Оксана ҳамон энг сара спортчи мақомида қолмоқда.

Кўп журналистлар Оксанага “Бунинг сири нимада?” деган савол билан кўп марта мурожаат қилган. Лондонга келиши билан Ғарб мухбирлари Олимпиаданинг бу мўъжизасидан яна шуни сўрашди.

- Сиримни айтмайман. Балки Лондон ўйинларидан кейин айтарман. Балки йўқ¸ дейди қизиқувчан мухбирларга янада сирлироқ қилиб Оксана.

Мўъжиза сири - оналик муҳаббати

1975 йилда Бухорода туғилиб¸ бадиий гимнастика билан шуғулланишни ҳам айнан шу ерда бошлаган Оксана 1992 йилда биринчи бор Барселона Олимпиадасида қатнашиб¸ мусобақаларни еттинчиликда тугатди.

Сўнгра 1996 йилда Атланта¸ ундан кейин 2000 йилги Сидней Олимпиадасида қатнашди. Бу ўйинларда медал соҳибасига айланмаган бўлса-да¸ Оксананинг қўлида 9 ойлик чақалоғи Алишер билан халқаро мусобақаларда қатнашганининг ўзиëқ¸ бадиий гимнастика мутахассислари томонидан¸ мислсиз жасорат сифатида баҳоланди.

Сидней тугагач¸ 25 яшар Оксана катта спортни тарк қилиши мумкин эди. Аммо қўлидаги гўдагининг саратоннинг оғир кўриниши – оққонга чалингани¸ спортчи қизнинг яширин матонатини булоғини очиб юборди.

Боласини даволатиш учун Германияга келган Оксана¸ Германиядаги мусобақаларда қатнашиб¸ ютгани эвазига берилган пулларни ўғлининг муолажасига тўлай бошлади.

Алишер тузалиб кетди ва ўз миннатдорлигини изҳор қилиш йўли сифатида Оксана¸ ўз талантини Германия бадиий гимнастика жамоасига таклиф этди. Шу тарзда у Германия фуқаролиги¸ унинг асосида миллий жамоасига қабул қилинди ва 2008 йилги Пекин олимпиадасида 33 яшар Оксана Германия байроғи остида мусобақаларга кирди.



Оксананинг эри Баҳодир Қурбонов ва ўғли Алишер бугун Тошкентда яшамоқда.
Лондон Олимпиадаси тугаши ортидан Оксана катта спортдан истеъфо бериб¸ ўз оиласи билан бирлашиш орзусида.

Айни пайтда¸ Оксана ўз ҳаëти тимсолидаги мўъжизанинг Лондонда тугашини ҳам истамайди.

- Ким билади. Балки¸ 2016 йилда мени Бразилия Олимпиадасида ҳам кўришингиз мумкиндир¸ деб кулади сирли қилиб Оксана.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG