Линклар

logo-print

Бадахшонда ўт очишга мораторий шанба куни тушда тугайти


Тўқнашувларда ўлганлар дафн этилаётган пайт, Т.Бадахшон маркази Ҳоруғ ш., 2012 йил 26 июл.

Тўқнашувларда ўлганлар дафн этилаётган пайт, Т.Бадахшон маркази Ҳоруғ ш., 2012 йил 26 июл.

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида ҳарбий ҳаракатларга эълон қилинган мораторий 28 июл куни тушгача давом этади.

Жанггариларга амнистия эвазига қуролларини топшириш ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси генерали Абдулло Назаровни ўлдирган шахсларни тутиб бериш ҳақидаги ҳукумат ультиматумининг муддати ҳам шанба куни тушгача узайтирилди.

26 июл куни жанггарилар таслим бўлишга рози бўлганди. Бироқ улар белгиланган жойга вақтида келмади.

Томонлар ультиматумнинг иккинчи қисми бўйича ҳозирча келишувга эришмади.

Тоғли Бадахшондаги ҳарбий ҳаракатлар Миллий хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси бошлиғи Абдулло Назаров ўлдирилганидан уч кун ўтиб бошланди.

Тўқнашувларда, расмий маълумотларга кўра, 30 жанггари ўлдирилган, 40 нафари қўлга олинган.

Ҳукумат ҳарбийларидан 12 нафари ўлган, 20дан ортиғи яраланган.

25 июл куни Душанбе расмийлари ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгани ва музокаралар бошланганини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG