Линклар

Суриялик фаоллар ҳукумат армияси вертолётлари мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Алеппонинг айрим туманларини ўққа тутганини билдирди.

Армия қисмлари пайшанба кунидан бери Алеппо атрофига тўплаётгани боис исёнчилар ва маҳаллий аҳоли ҳукумат кучлари томонидан кенг кўламли ҳужум уюштирилишига тайёргарлик кўраётган эди.

Хабарларга кўра, Алеппонинг жануби-ғарбий ҳудудида айрим кишилар шаҳарни тарк этмоқда.

Айни пайтда, 27 июл куни Сурия бўйлаб содир бўлган тўқнашувларда қарийб 30 киши ўлдирилган.

Жума куни Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай Сурия ҳукумати кучлари ва исёнчи гуруҳларни Алеппо аҳолисини жанглардан сақлашга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG