Линклар

logo-print
2012 йилнинг биринчи ярим йилида Ўзбекистондаги фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 84 мингдан ортиқ фуқаролик иши кўриб чиқилган.

Шунингдек, 1 миллиондан ортиқ суд буйруғи чиқарилган. Суд буйруғи чиқарилган аризалар бўйича 360 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундириш белгиланган.

Ушбу рақамлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кенгайтирилган раёсати йиғилишида маълум қилингани ҳақида ўзбек матбуоти хабар тарқатди.

Йиғилишда жиноят қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар амалиётда ўз самарасини бераётгани таъкидланди. Жумладан, ярашув институти жорий қилинганидан буён ўтган вақт мобайнида 131 мингдан ортиқ шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган.
XS
SM
MD
LG