Линклар

Синоптиклар Ўзбекистонга ҳос бўлмаган об-ҳаво қайд этилганини билдирмоқда


Summer and hot weather in Skopje

Summer and hot weather in Skopje

26-27 июл кунлари Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудлари бўйлаб июл ойига хос бўлмаган об-ҳаво қайд этилди.

Алоҳида ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар бўлди, шамол сониясига 15-20 метргача кучайди. 27 июлга қараб кундузи ҳарорат 30-33 даражагача тушди.

Ўзбекистон Гидрометмарказининг бош синоптиги Ирина Зайцеванинг OLAM.uz агентлигига билдиришича, бундай об-ҳаво Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларида шаклланган нам ва салқин ҳаво массасининг кескин кириб келиши билан боғлиқ.

Об-ҳавонинг ўзгариши қисқа муддатли бўлади ва 28 июлдан республика ҳудуди бўйлаб яна қуруқ ва иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилади. Ҳарорат кечаси +20 +23, кундузи +35 +38 атрофида иссиқ бўлади.
XS
SM
MD
LG