Линклар

ЕХҲТ Тожикистон ҳукуматини YouTubeга қўйилган тўсиқни олиб ташлашга ва ахборот аламашинувига имконият яратишга чақирди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари пайшанба куни Давлат телекоммуникация ширкати интренет - провайдерларни YouTubeга тўсиқ қўйишга мажбур қилаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

ЕХҲТ баёнотида айтилишича, сайтларни тўсиш ҳақида давлат ширкатлари эмас, фақат судлар қарор чиқара олади. Ташкилот расмийси Дуня Миджатович сайтга тўсиқ қўйилиши фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқига зид келишини билдирди.

Айни пайтда Миджатович Душанбе расмийларининг “Азия плюс” ахборот агентлиги сайтига 23 июлда қўйилган тўсиқни олиб ташлаш қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG