Линклар

Сурия армияси Алеппо шаҳридаги исёнчи гуруҳларга қарши шанба куни кенг кўламли ҳужум бошлади.

Ҳукумат кучлари мазкур ҳужумни бошлаш учун пайшанба кунидан бери шаҳар яқинига ҳарбий техника тўплаётган эди.

Суриялик фаолларга кўра, армия қисмларига мадад кучлари етиб келганидан сўнг шаҳарнинг Салоҳиддин туманида шиддатли отишмалар бошланган.

Жума куни Лондонда сўзлаган Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Алепподаги воқеаларга “томошабин бўлиб туриш” имконсиз эканини таъкидлади.

Икки миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Алеппо Суриядаги энг йирик шаҳар ва мамлакатнинг бизнес пойтахти ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG