Линклар

Ўзбекистондаги Россия Федерацияси элчихонаси Ўзбекистонда яшаётган ва ишлаётган Россия фуқароларини Тожикистонга чегарадош ҳудудларга борган пайтда хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.

“Тожикистон ҳукумат кучлари жанггариларга қарши махсус амалиётлар ўтказаётган мамлакат жануби-шарқида (Тоғли Бадахшон автоном вилоятида) вазият кескинлашгани сабабли Россия Федерацияси элчихонаси Ўзбекистон Республикасидаги Россия фуқаролари ва ташкилотлари эътиборини Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги Помир ҳудудида жойлашган чегара-текширув постидан фойдаланмасликка қаратади. Боиси бу постлар расмий ҳукумат томонидан эълон қилинмаган ҳолда ёпиқ режимда бўлиши мумкин” дейилади Россия элчихонаси баёнотида.

Тожикистон ҳукумати кучлари бир неча кундан бери Тоғли Бадахшон автоном вилоятида жанггариларга қарши амалиёт ўтказмоқда.

Ҳарбийлар жанггарилардан ўз қуролларини топшириш ва Миллий хавфсизлик қўмитаси генерали Абдулло Назаровни ўлдирган шахсларни тутиб топширишни талаб қилган.

Жанггарилар ҳукуматнинг талабларини ҳозирча бажаргани йўқ.
XS
SM
MD
LG