Линклар

Хитойлик Йи Силинг Лондонда бошланган XXX Ëзги Олимпиада ўйинларининг биринчи кунида пневматик қуролдан отиш бўйича Олимпиаданинг биринчи олтин медалини қўлга киритди.

Айни пайтда, Албаниялик штангачи Ҳисен Пулаку допинг истеъмол қилгани учун Лондон Олимпиадасидан ҳайдалган биринчи спортчи бўлди.

Халқаро Олимпия қўмитаси расмийларига кўра, 23 июл куни Лондонда ўтказилган тест натижаси Пулакунинг таъқиқланган станозолол истеъмол қилгани аниқланган.

Штанга бўйича Европа чемпионати кумуш медали соҳиби туркиялик Фотиҳ Байдар ва Иброҳим Арат ҳам 7 июл куни ўтказилган тестдан ўта олмагани боис миллий терма жамоа сафидан ҳайдалган.
XS
SM
MD
LG